Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофатлари ошиб бормоқда / қўшимча хабар/
(last modified Sat, 28 May 2022 06:08:58 GMT )
май 28, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофатлари ошиб бормоқда / қўшимча хабар/
    Афғонистоннинг Панжшер вилоятида Толибон талофатлари ошиб бормоқда / қўшимча хабар/

Кеча Панжшер вилоятида Афғонистон Миллий қаршилик фронти билан жангда Толибон гуруҳининг 27 жангариси ўлдирилди.

Толибон жангарилари томонидан Афғонистоннинг Панжшер вилояти маркази босиб олинганига қарамай,  Толибонга қарши мухолифат яъне Афғонистон Миллий қаршилик ҳаракати  бу вилоятда илгаригидек  қаршиилк ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Афғонистон  Миллий қаршилик ҳаракати ташқи алоқалар бўлими раиси Алимайсам Назарий  кеча Панжшерда 27 нафар Толибон жангариси йўқ қилинди деб маълум қилди.

 Назарий  Твиттер саҳифасида,   Панжшер вилоятининг 3 та тумани кеча тунда Толибон ва Қаршилик фронти кучлари ўртасидаги тўқнашувларга гувоҳ бўлганини ёзди.

Али Майсам Назарий шунингдек,  бу фронт кучларининг қурбонлари ҳақида хабар қилмаган. Толибон ҳам Панжшерда кечанги жанглар ҳақида сукут сақламоқда.

Панжшердаги  бошқа хабардор манбалар ҳам бу вилоятининг Шутул, Аноба ва Руха шаҳарларидаги тўқнашувларларни тасдиқлади.  Маҳаллий манбалар кечанги ҳисоботида, 200 га яқин Толибон кучлари Аноба шаҳридаги Миллий қаршилик фронти ҳарбий марказларига ҳужум уюштиришни режалаширгани ва йўлда бу фронтнинг кучлари томонидан пистирмага  учраганини маълум қилди.

Манбаларга кўра, Толибон ҳаракати кучлари Панжшер вилоятининг Париён туманига қилган ҳужумида  20 га яқин маҳаллий аҳолини қўлга олиб ўзи билан олиб кетган.

Ёрлиқ