май 31, 2022 11:46 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Афғонистонда хорижлик жангарилари борлигини рад этмоқда
    Толибон ҳаракати Афғонистонда хорижлик жангарилари борлигини рад этмоқда

Толибон муваққат ҳукумати ТИВ -и БМТнинг Афғонистонда хорижлик жангарилар борлиги ҳақидаги ҳисоботини рад этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий  тарқатган баёниясида,  БМТнинг Афғонистонда хорижий жангарилариниг борлиги ҳақидаги ҳисоботини рад этиб,  Толибон ҳеч қандай хорижий қуроллли гуруҳлар ёки диверсантларини ушбу мамлакат ва қўшни давлатларнинг миллий суверенитетига қарши ҳаракат қилишга йўл қўймайди деб айтди.

Балхий шунингдек  Толибон ҳукуматини қайта тикланиши билан минатқа  ва дунё мамлакатларига етказилаётган зарарларни олди олинди ва Афонистон бошқаруви органи сўнгги тўққиз ой давомида минтақа ва дунё мамлакатларда ишонч муҳитини шакллантириш устида ишламоқда деб қўшимча қилди.

Абдулқаҳҳор Балхий ўз сўзларида Афғонистон бошқарув органи ҳеч бир давлатнинг ўз ҳудудидан бошқаларга қарши фойдаланишига йўл қўймаслигига ишонтирмоқда деб айтди.

Афғонистондаги Толибон гуруҳининг муваққат ҳукумати  ҳар доим Афғонистон ҳудудидан ҳеч қайси давлатга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини иддао қилди.

 

Ёрлиқ