Россия ҳарбий базалари учун йилига Қирғизистонга 4,8 миллион доллар тўлайди
(last modified Tue, 07 Jun 2022 10:11:09 GMT )
июн 07, 2022 15:11 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбий базалари учун йилига Қирғизистонга 4,8 миллион доллар тўлайди
    Россия ҳарбий базалари учун йилига Қирғизистонга 4,8 миллион доллар тўлайди

Россия федерацияси, Қирғизистондаги ҳарбий базалари учун йилига 4,8 миллион доллар тўлайди.

Қирғизистон парламенти йиғилишида, Россия Қирғизистондаги ҳарбий базалари учун йилига 4,8 миллион доллар тўлайди деб эълон қилинди.

2012- йилда Бишкек ва Москва ўртасидаги келишувга асосан Россия ҳар квадрат метр учун 0,5 доллар тўлайди.

2019- йилда қўшма базаларнинг умумий майдони 58,3 гектарга кўтарилиб, Россия  йилида Қирғизистонга 4,8 миллион доллар тўлайди.

Айтиш керакки  Россиянинг қўшма ҳарбий базаси Қирғизистонда 2017-йилдан бери фаолият юритади.

Мазкур авиабаза 4 -жойни ўз ичига олади, жумладан Кант ҳаво базаси, Каракул синов маркази, Чолдевор алоқа маркази ҳам Майлисув сейсмологик маркази.

Кант авиабазасининг асосий вазифаси Марказий Осиё ҳаво ҳудудларини назорат этиш, КХШТнинг  Марказий Осиё бўйича  тезкор куларини ҳимоя қилиш ҳамда Қирғизистон ҳаво ҳудудлари  хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир.