Қирғиз-тожик чегарасида миномётлар орқали отишма содир бўлди
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юз берган отишмада Тожикистон томони гранатомёт ва миномётларни қўллаган.
«7:00 атрофида (Тошкент вақти билан 6:00) Боткен вилояти Боткен туманидаги Булоқбоши қишлоғида Тожикистоннинг ‘Кўҳ’ чегара пости томонидан Қирғизистоннинг ‘Булоқбоши’ чегара постига қарата ўқ отилди. Бунга жавобан Қирғизистон томонидан Тожикистон постига қарата жавоб ўқи отилди», — деб хабар қилган Дарё сайти Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматига таяниб
Унинг маълумотларига кўра, икки томон чегарачилари дарҳол жанговар позицияларни эгаллаган. Қирғизистоннинг Боткен вилояти бўйича чегара вакили ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти бўйича чегара вакили телефон орқали суҳбатлашган. Воқеа жойига томонларнинг чегара отрядлари бошлиқлари жўнаб кетган.
Рекламани ёпиш
«7:50 да Тожикистон томони гранатомёт ва миномётлар орқали яна отишма бошлади. 8:10 да отишма тўхтади. Айни пайтда отишма сабабларини аниқлаштириш ва вазият кучайиб кетишига йўл қўймаслик учун томонларнинг чегара вакиллари учрашув ўтказмоқда», — дея маълум қилди Чегара хизмати.
Чегаранинг қирғиз-тожик қисмидаги вазият кескин деб тавсифланмоқда.
Тожикистон ОАВлариг кўра, отишмада 1 нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган.