Қозоғистон Ўзбекистон республикасини ЖСТга киришини қўллаб-қувватлади
(last modified Tue, 14 Jun 2022 10:50:04 GMT )
июн 14, 2022 15:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Ўзбекистон республикасини ЖСТга киришини қўллаб-қувватлади
    Қозоғистон Ўзбекистон республикасини ЖСТга киришини қўллаб-қувватлади

Қозоғистоннинг савдо ва интеграция вазирлиги Нурсултон давлатини Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қозоғистон савдо вазири ўринбосари Жанел Кушукова Женевада бўлиб ўтаётган ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 12-конференцияси доирасида Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абадов биланучрашиб мулоқот қилди.

Бу учрашувда Қозоғистон вакили  Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотитга аъзо бўлишини қўллаб -қувваташини билдирди.

Жанел Кушукова сўлзарига кўра, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилдилар.

Қозоғистон расмийси Ўзбекистон Қозоғистон билан яхши қўшни ва бу давлати билан дўстона, яқин савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларга эга бўлганини баён этиб, биз Тошкентнинг ЖСТга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз деб эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон томони Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш тажрибасини ўрганишдан манфаатдогр ва яқин орада икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Қозоғистон савдо вазирининг ўринбосари сўзларининг бошқа қисмида, бундай маслаҳатлашувлар доирасида ЖСТ томонидан белгиланган тартибда ўзаро савдонинг мавжуд масалалари ҳам ҳал қилинади деб аниқлик киритди.