Қозоғистонда автобус ёниб кетди. Ичида 31 ўзбекистонлик бўлган
(last modified Thu, 16 Jun 2022 05:28:33 GMT )
июн 16, 2022 10:28 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда автобус ёниб кетди. Ичида 31 ўзбекистонлик бўлган
    Қозоғистонда автобус ёниб кетди. Ичида 31 ўзбекистонлик бўлган

Қозоғистоннинг Жамбул области Жамбул районида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ёниб кетди. Оқибатда уч киши тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Ҳодиса кеча  15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да Жамбул области Жамбул районидан ўтувчи “Алмата-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 километрида содир бўлган. Гап шундаки, Қозоғистон Республикаси “Қизил тан” қишлоғидан 7 км узоқликда трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасининг ёниши оқибатида, автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган. Соат 03:40 ларда “Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган. ФВВдан хабар қилишларича, ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда”, дейилади Қалампир сайтининг Ўзбекистон ФВВга атяниб тарқатган ахборотида.