июн 18, 2022 11:56 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли Евроосиёдаги савдо алоқаларининг ёрқин мисолидир
    Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли Евроосиёдаги савдо алоқаларининг ёрқин мисолидир

Туркманистон миолия ва иқтисодиёт вазири Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли Евроосиёда қўшни давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтриш учун яхши истиқболларни очадиган лойиҳалардан эканини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазири Муҳаммадгелди Сардаров  Санкт-Петребург халқаро конференциясида сўзлаган нутқида МДҲга аъзо мамлакатлардан самарали интеграция ривожланиш учун кучли туртки бўлиши ва энг йирик транспорт ва энергетика лойиҳаларни амалга ошириладиган маконга айланиши мумкин деб изоҳлади.

Сардаров шунингдек биринчи навбатда стратегик инеграция йўллари сифатида энергетика ва транспорт соҳалардаги ҳамколикни белгиллаб берди деб  хабар қилди.

Туркманистон энергетика вазири энергия хавфсизлигини таъминлаш,  энергия ташувчиландант фойдаланиш ва  транспорт қилиш, Туркманистоннинг бу борадаги амалий чора-тадбирларини белгилаб беради деб айтди.

 У сўзларининг бошқа қисмида, МДҲ мамлакатлари транспорти, транспорт тизими ва коммункацияларини ривожлантириш, йирик транспорт-логистика марказларини ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорликни бошқа муҳим йўналишлардандир деб атади.

Сардоров интеграциялашган, мувозанатли ва юқори технологиялари транспорт инфратузилмасини яратиш инвестицион фаолликни рағбатлантириш, глобал, минтақавий ва миллий миқёсда иқтисодий ва ижтимоий  кўрсаткичларнинг ўсишига хизмат қилишини қўшимча қилди.

У лойиҳалрни ижро этиш мисоли сифатида Қозоғистон-Туркманистон -Эрон темир йўлига тўхталиб, Евроосиёда МДҲ мамлакатлари ўртасида савдо -иқтисодий алоқларни кенгайтириш учун яхши истиқболллардан бири сифатида тилга олди.

 

 

Ёрлиқ