Тожикистонда озиқ -овқат нархи ошди
(last modified Sat, 18 Jun 2022 12:39:08 GMT )
июн 18, 2022 17:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда озиқ -овқат нархи ошди
    Тожикистонда озиқ -овқат нархи ошди

Украина урушидан кейин Тожикистонда озиқ-овқат жумладан буғдой ва уннинг нархи кескин ошди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина уруши бошланганидан бери Тожикистонда буғдой нархи   30 фоизга ошиб  28 доллардан (50 килограмм қоп) 35 долларгача етган.

Тожикистонда озиқ-овқат нархи жумладан ўсимлик ёғи нархи  20 сомонийдан 30  сомонийга (ҳар 100 сомоний 9 долларга тенг), гўшт нархи 60 сомонийдан 70 сомонийга кўтарилган.

Оддий ресторанларда ҳар бир таомнинг нархи 25 фоизга ошди.

Тожикистонда жумладан бутун Марказий Осиёда ҳам мева -сабзавот нархи ошган.

Буларнинг барчасига энергия ташувчилар, жумладан ёқилғи, электр энергияси ва газ нархининг ошиши ҳам қўшилди.

Расмийлар ва экспертлар ҳам Тожикистонда ун нархининг ошиши Қозоғистондан сотиб олинган буғдой нархининг ошиши билан изоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон буғдойнинг 90 фоизини Қозоғистондан сотиб олади ва Украина урушидан кейин  Қозоғистон ҳам буғдой экспортини чеклаб қўйди ва нархини ҳам оширди.

Қозоғистон ўтган йили бир тонна буғдойни Тожикистонга 240 доллардан, 2022-йил январида эса  285 доллардан сотган.