Афғонистонда жиҳод мактаблар ташкил этилиб, унивреситетлар фаолияти ўзгартирилмоқда
(last modified Tue, 21 Jun 2022 10:42:35 GMT )
июн 21, 2022 15:42 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда жиҳод мактаблар ташкил этилиб, университетлар фаолияти ўзгартирилмоқда
    Афғонистонда жиҳод мактаблар ташкил этилиб, университетлар фаолияти ўзгартирилмоқда

Толибон етакчиси жиҳодий мактаблар ташкил этиш ва таниқли маҳаллий шайхларни ўқитувчи сифатида тасдиқланган таълим фанларини ўқитишга чақирувчи фармон чиқарди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон етакчиси мулло Ҳайбатулоҳ Охундзода янги фармонида, маҳаллий таниқли шайхларни ўз маҳалласида ўқитувчи ва ёки университет профессори этиб тайинлашга ҳаракат қилиши керак деб эълон қилди.

Бу фармнда жиҳодий мактабларнии шаклланиши ва харажатлари ҳам шарҳлаб берилган. Хабарга биноан,  ҳар бир жиҳодий мактабда 10 нафар ўқитувчи, жумладан учта ҳадис шайхлари бўлиши режалаштирилиб уларнинг ойликлари ҳам 25 минг афғон пули  тайланиши келтиилган.

Баъзи хусусий университетлар ўқув дастуридан " дарий- форс адабиёти" ни олиб ташлаш  ўрнига " ислом маданияти" ни жойлаштириш ҳам Толибон етакчисининг янги  талабларидандир.

Кобулнинг " Ҳашти субҳ" газетасининг хабар қилишича,  Кобулдаги хусусий университетлари адабиёт бўйича баъзи пфессорлари Толибон кўрсатмалар бериб исломий бўлинмалар сонини 3 баробарга оширганини айтишган.

"Котиб" униерситетининг дарий-форс адабиёти профессори Муқим Меҳроннинг " Ҳашти субҳ" газетасига берган интервюьсида, Толибон олий таълим вазирлиги университетда исломий бўлимлар сонии бирдан учтага ошириш бўйича расмий кўрсатма берганидан кейиин Котиб университети маъмурияти томонидан дарий-форс адабиёти ўқитилиши бекор қилинди деб маълум қилди.

Афғонистоннинг форс тили ўқитувчилари дарий-форс адабиётини ўқитилишинии олдини олини билан ўзлари ва бошқа кўплаб ўқитувчилар ишчиз қолганини айтишмоқда.

Толибон ҳаракати ўтган август ойида Афғонистон ҳукумати теппасига иккинчи марта келганидан бери ўз ваъдасининг аксича бир неча марта  аввалги гуруҳнинг эктремистик қарашларига мос келадиган қарорлар чиқраган.

Бу гуруҳни қизлар ва аёлларнинг таълим олиши ва иш била таъминлашига қарши ҳаракатлари ва Афғонистоннинг боқша фуқароларигша нисбатан чеклволари,  халқаро ҳамжамият ва Афғонистон халқини ғазаблантирган.