Афғонистонда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Кеча Афғонистонда шарқида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 1500 нафарга етгани айтилади.
Эрон телерадиоеомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукуматининг исми фош бўлишини истамаган аъзоси кечанги зилзила оқибатида камида 1500 киши ҳалок бўлган ва 2000 дан ортиқ киши жароҳатланганини айтиб, вайронгарчилик кўлами ва жабрланган ҳудудларнинг айримларига кириш имкони йўқлиги сабабли қурбонлар сони ортиши эҳимоли юқори деб айтди. . Зилзила инсон қурбонлардан ташқари минглаб уйларда жиддий зарар етказган.
Аммо айрим манбалар Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида камида 1000 киши ҳалок бўлгани ва 1500 кишини жароҳатланганини хабар қилмоқда. Толибон муваққат ҳукумати зилзила қурбонлари билан курашиш учун ёрдам ташкилотлари ёрдамга чақирмоқда. Афғонистоннинг айрим вилоятларида фуқаролар ҳам жароҳатланганларга ёрдам йиғиш кампаниясини бошлаган.