Имомали Раҳмон Тожикистондаги беқарорлик ҳақида огоҳлантирди
Тожикистон президенти ўз мурожаатида хорижий кучлар томонидан Тожикистондаги вазиятни беқарорлаштириши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтинингхабар қилишича, Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон миллий бирликнинг 25 йиллиги муносабати билан қилган баёнотида, юрт ва мамлакат ичкарисида ва ташқарисида бўлган мамлакат душманлари,ҳамда миллий ва давлат манфаатларини поймол қилиб ўз эътиқоди ва виждонини чет эллик хожаларига сотган кимсалар ҳалигача ғаразли ният ва режаларидан воз кечагани йўқ деб эълон қилди.
Раҳмон сўзларининг бошқа қисмида, Тожикистоннинг тинчликни сақлаш ва миллий бирликни таъминлаш тажрибаси нафақат тожик халқини қутқариш омилига айлаган балки халқаро ҳамжамият ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан можаро ва қарама-қаршиликларни бартараф этишда ибратли тарихий сабоқ ва ўзига хос тажриба сифатида эътироф этилди деб қўшимча қилди.
Тожикистон президенти сув танқислиги, қурғоқчилик, озиқ-овқат тақчиллиги ва нархларнинг ошиши, юқумли касалликларни тарқалиши, хавфсизлик муаммолари, терроризм, экстремизм, қурол -яроқ ва гиёҳванд моддалар савдоси, кибержиноятчилик ва бошқалар каби глобал иқлим ўзгаришлар инсон ҳаётини жуда ташвишланарли ва чидаб бўлмас ҳолга келтирган деб изоҳлади.
Имомали Раҳмон "халқаро ҳамжамият учун шундай нозик вазиятда Тожикистон халқини тинчлик, осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирликнинг ҳаётий аҳамиятини англашга чақирди.