Россия Қирғизистонга учувчисиз учоқлар ва автомобил тажҳизотлари етказиб берди
(last modified Sun, 03 Jul 2022 09:07:20 GMT )
июл 03, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Россия Қирғизистонга учувчисиз учоқлар ва автомобил тажҳизотлари етказиб берди
    Россия Қирғизистонга учувчисиз учоқлар ва автомобил тажҳизотлари етказиб берди

Қирғизистон ИИВ гиёҳванд моддалари контрабандасига қарши кураш учун Россия Бишкекка автомашина тажҳизотлар ва учувчисиз учоқлар юборганини маълум қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Қирғизистон ИИВ марказий идораларида дрон ва автомобил жиҳозларини расмий етказиб бериш маросими бўлиб ўтди ва бу маросимда мамлака ИИВ раиси Улан Ниазбеков, ТИВ раҳбари ўринбосари Динара Комилова, Россиянинг Қирғизистондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакилии Вадим Гусев,  БМТнинг Бишкекдаги дастурлар бўлими раҳбари Андрей Селезнев  ва  ЕХҲТ датури идораси раиси Алексей  Рогов қатнашдилар.

Россия томонидан юборилган дрон ва тажҳизотлар Қирғизистон хавфсизлик хизматнинг техник салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида БМТнинг Россия томонидан молиялаштириладиган наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш хизматлари учун " Мобил тезкор гуруҳларни шакллантириш лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳадя қилинган.

Қирғизистон ички ишлар вазири,  ушбу лойиҳани ижро этишда кўрсатилган молиявий ва амалий ёрдам учун Россияга миннатдорчилик билдириб,  бугунги тадбир ишончли ҳамкорликни мунтазам ёрдамига бағишланан бўлиб,  дронлар ва транспорт воситалардан фойаланган ҳолда, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун реал имконият яратади деб қўшимча қилди.