Туркманистонда ҳукуматнинг 26 нафар юқори мансабдор шахслар ишдан олинди
Турманистон президенти бу мамлакат ҳукуматининг 26 нафар вазири ва бир қатор мансабдор шахсларни бирданига ишдан олди.
Эрон телерадиоокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Турманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов қарори асосида таълим, фан, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшлар ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ўринбосари ҳамда иқтисодиёт, банк ва халқаро молия ташкилотлари масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари 26 нафар вазир ўз лавозимидан бўшатилди баъзилари эса бошқа лавозимларга тайинланди.
Бу эса Сардор Бердимуҳаммедов инаугарациясидан кейин, Турманистондаги энг катта ўзгаришлар ҳисобланади.
Туркманистон шунингдек Австрия, Япония, Белгия, Франция, Туркия, Озарбойжон республикаси, Украина ва Жанубий Кореядаги элчиларини алмаштирди.
Сардор Бердимуҳаммедов Туркманистонда 2022-йил 19-март кунида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозониб, ҳокимият теппасига келди.