Қозоғистон Транскаспий йўлагида операцион имкониятларни ошириш қарорига келди
Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазиригининг транспорт қўмитаси раиси ўз мамлакатининг Транскаспий транспорт йўналишининг эксплуатацион имкониятларини оширишга қаратилган саъй -ҳаракатларини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон саноат ва инфратузилмасини ривожлантириш вазирлигининг транспорт қўмитаси раиси Қосим Толибов Транскаспий халқаро транспорт йўналиши Хитойдан бошланиб, Қозоғистон, Озарбойжон республикаси ва Грузия ҳудуди орқали ўтиб, Ервопага етиб борувчи транзит ва экспорт имкониятларини диверсификация қилиш вариантларидан биридир де эълон қилди.
Тобибов шунингдек янги шарт -шароитларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур йўналишнинг эксплуатацион қувватини оширишни муҳим мақсад сифатида баҳолади ва шу муносабат билан “Aqtao” порти махсус иқтисодий зоннасида контейнер хаби ташкил этиш кун тартибига қўйилган.
Бу ҳаракат мазкур йўналиш орқали юкларни ташиш учун асос бўлади.
Қозоғистон саноат ва инфратузилмасини ривожлантириш вазиригининг транспорт қўмитаси Каспий денгизида кемалар флоти йўқлиги сабаб Қозоғистонда 10 та кемадан иборат флот ташкил этилиши режалаштирилмоқда.