АҚШ санкциялари Афғонистондаги инқирозга сабаб бўлмоқда
Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Толибон ҳокимиятга келганидан кейин санкциялар Афғонистоннинг иқтисодий аҳволини оғирлаштирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон мувақққат ҳукумати ТИВ матбуот котиби, Абдулқаҳҳор Балхий АҚШнинг Афғонистон ҳукуматига қарши санкцияларни ноқонуний деб атади ва илгари яхши бўлмаган Афғонистондаги гуманитар вазият ҳокимиятга келганимиздан кейин янада ёмонлашди деб таъкидлади.
Толибон ТИВ матбуот котиби, бу санкциялар бошқа давлатларга нисбатан жорий қилинган санкцияларга ўхшамайди. Шу сабабли SWIFT глобал тизими ёки банклар ўртасидаги глобал молиявий алоқалар Афғонистонда фаол эмас ва биз ҳеч қандай халқаро операцияларни амалга ошира олмаймиз.
Мамлакатда сўнгги ойларда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси ўсгани билан бир пайтда, БМТнинг статистик маълумотлари Афғонистон аҳолисининг 97 фойизидан ортиғи қашшоқлик билаш тўқнаш келаётганини маълум қилмоқда.
2021-йил август ойида Афғонистондан армиясини олиб чииқб кетганидан сўнг, АҚШ бу давлатнинг қарйиб ўн миллирад долларлик активларни ёлғон баҳоналар билан блоклади ва ўзлаштириб олди ва Афғонистонга эмбарго қўйди.