Толибон: ИШИД Афғонистонда мағлуб бўлган
(last modified Sat, 30 Jul 2022 08:40:36 GMT )
июл 30, 2022 13:40 Asia/Tashkent
  • Толибон: ИШИД Афғонистонда мағлуб бўлган
    Толибон: ИШИД Афғонистонда мағлуб бўлган

Афғонистондаги Толибон ҳукумати матбуот котиби бу мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи мағлуб бўлганини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужҳид кеча Россия презиентининг апфғнисгн бўйияча махсус вкили Замир Кобукллвнинг Афғонистонда ИШ Д террорчилари сони ортиб бораётгани ҳақидаги баёнотлари ёлғон эканини таъкидлаб Афғонстонда ИШИД мағлуб бўлган ва йўқ қилинмоқда деб иддао қилди.

Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон муваққат ҳукумати ва Афғонистон халқи ИШИДга бу мамлакатда база ўрнатишга рухсат бермаяпти деб қўшимча қилди.

Замир Кобулов матбко анжумани жараёнида Афғонитонда Толибон ҳокимият теппасига келганидан кейин ИШИД террорчилар сони 3 баробарга ошиб қарйиб 6 минг террорчига етганини айтди. Толибон гуруҳи Афғонистонда  2021-йил 15-августдан бери ҳокимият теппасига келган.

Афғонистоннинг турли ҳудудлари жумладан ушбу мамлакат пойтхати Кобулда ўтган ойларда портлашлар ва терактлар содир бўлган уларнинг аксарияти ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Ёрлиқ