июл 31, 2022 15:52 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон давлати \
    Қирғизистон давлати \"Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон\" 3 томонлама темр йўл ҳужжатини имзолашини таклиф қилди

Қирғизистон президенти ва ХХР ТИВ раҳбари учрашувида " Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон" темир йўл лойиҳаси бўйича 3 томонлама ҳужжатни сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда имзолашишни маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Хитой ТИВ раҳбари Ван И учрашиб кенг -қамровли стратегик шерикликни янада ривожлантириш, глобал ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон президенти ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида ҳам Бишкек Хитойни ўзининг асосий ҳамкори сифатида билишини маълум қилиб, биз Хитой томонининг " Бир белбоғ, бир йўл" стратегиясини интеграцияшлаган ҳолда  ўзаро савдони ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашувчи қўшма сармоявий лойиҳаларини илгари суришдан манфаатдормиз деб таъкидлади.

У шунингдек бу мамлакат учун муҳим миллий лойиҳа бўлган " Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон" темир йўли лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида гапирди. Қирғизистон президенти бу режа ҳужжатини ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган сентябр йиғилишида имзолашни таклиф қилган эди.

Хитой ташқи ишлар вазири бу учрашувда " Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўлининг амалга оширилишига ҳам тўхталиб, Хитой томони уч томон иштирокида техник-иқтисодий асослашни ўтказишга тайёр. Шу боис мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёни аллақачон бошланган. Қирғизистон ва Ўзбекистон томонининг хоҳиш-исаткларини инобатга олган ҳолда биз сентябрь ойида Самақандда бўлиб ўтадиган  учрашувда ушбу лойиҳа бўйича уч томонлама ҳужжат тузиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрмиз деб қўшимча қилди.

Хитой ТИВ раҳбари икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўхталиб икки давлат ўртасидаги  ҳар томонлама стратегик шекрикликни алоҳида таъкидлади.

Ёрлиқ