Толибон расмийси Ўзбекистонда ўтказилган ШҲТ йиғилишини юқори баҳолади
Афғонистондаи Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишини дунё мамлакатини Толибон билан муносабатларини тиклаши учун муҳим имконият деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий, Ўзбекистондан қайтиб Афғонистонга келганидан кейин, кеча Кобулдаги суҳбатида Тошкент йиғилишида мамлакатларнинг ушбу ҳаморлиги муҳокамасидан ташқари, тўсиб қўйилган пулларни озод қилиш ва АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ушбу давлатга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласига алоҳида урғу берилди дея айтди.
Амирхон Муттақий шунингдек Марказий Осиё давлатлари мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувларда бу мамлакатни Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз 28-29 июл кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг мажлиси ўтказилди. Учрашувда терроризмга қарши кураш, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса қизларнинг таълим олиш имкониятини таъминлаш ва Афғонистонда инклюзив ҳукумат яратишга урғу берилди.