август 06, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • \
    \" Хитой- Қирғизистон- Ўзбекистон\" темир йўл харитасини тайёрлаш бошланди

“Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон" темир йўли қурилиши доирасида Бишкек шаҳрида 80 нафар хитойлик эксперт йўл харитасини тайёрлаш ва мазкур темир йўл қурилишининг техник -иқтисодий асосларини ўрганиш учун етиб келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Қирғизистон транспорт вазири Эркинбек  Юсупов Хитой делегацияси раиси   Geng Jun билан учрашди. Учрашувда томонлар темир йўл қурилиши соҳасидаги ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Хусусан, ҳозирда томонлар Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бораётгани эътироф этилди.

Қирғизистон темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асослари бўйича келишувга ишора қилиб, Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу лойиҳани тез амалга ошириш тарафдори. Шу сабабдан Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ ҳар томонлама ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

Бундан ташқари Хитой Халқ Республикаси Лойиҳа институтидан  80 нафар мутахассиси ҳозирда Қирғизистонга етиб келган ва техник-иқтисодий асослар бўйича зарур чора -тадбирлар бошланган деб қайд этилди.

Ёрлиқ