август 11, 2022 12:35 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Марказий Осиё энергетика соҳасида аёлларнинг ролига бағишланган илк саммит бўлиб ўтди
    Қирғизистонда Марказий Осиё энергетика соҳасида аёлларнинг ролига бағишланган илк саммит бўлиб ўтди

Қирғизистон респубилкасида Марказий Осиё мамлакатлари энергетика соҳасида аёлларнинг ролига бағишланган саммит ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Чўлпонато шаҳрида биринчи марта Марказий Осиё мамлакатлари энергетика соҳасида аёлларнинг ролига бағишланан учрашув бўлиб ўтди.

Семинарни ўткаишдан асосий мақсад билим ва тажриба алмашиш, салоҳиятини ошириш, тармоқ ўрнатиш учун имкониятлар яратиш, энергетика масалалари бйўича аёллар экспертлари учун муносиб платформа яратиш ва энергетика соҳасида фаол мутахассисларнинг самарадорлигини оширишдан иборат эди.

Қирғизистондаги саммитда, Марказий Осиё давлатлари яъне Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистондаги энергетика соҳаси бўйича эксперт ва фаол аёллар ҳамда энергетика вазирликлари, компаниялари, назорат қилувчи органлар, энергетика компаниялари, университетлар ва профессионал ташкилотлар вакиллари сўзга чиқди.

Тадбирда Марказий Осиё давлатларнинг энергетика соҳасида фаолият юритаётган аёллар ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар ҳамда улар касбий ва шахсан дуч келадиган умумий муаммолар ва тўсиқларни муҳокама қилишди.

 

Ёрлиқ