Қозоғистон энергетика вазири: нефтни Озарбойжон Республикаси орқали ўтказиш режамиз йўқ
Қозоғистон энергетика вазири Россияни четлаб ўтиб, Боку -Тблиси-Жайҳон нефт қувури орқали 12,5 миллион тонна нефт етказиб бериш ҳақидаги миш -мишларни рад этди.
Бундан олдин Ройтерз ахборот агентлиги музокаралар жараёнига оид 3 та хабардор манбага таянган ҳолда, мақоласида, Қозоғистон ўз хом нефтининг бир қисмини Россияни четлаб ўтиб, Озарбойжон Республикасининг энг йирик нефт қувури орқали етказиб беришни режалатирмоқда деб таъкидлади.
Қозоғистон энергетка вазири Болат Акчулаков ўз сўзларида, бу давлат нефтни ташиш (Боку-Тблиси- Жайҳон қувури орқали) бўйича шартнома имзолашга қарор қилгани йўқ деб изоҳлади.
Қозоғистон энергетика вазири шунингдек, Нурсултон давлати жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб ўз нефтини Озарбойжон Республикаси нефт қувури орқали ўтказишни режалаштирмоқда. Каспий қувурлари консорсиуми / Қозоғистон-Россия компанияси/ нефтни ташишда иқтисодий жиҳатдан энг фойдали йўналиш бўлиб, унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш асосий мақсадларидан биридир деб эълон қилди.
Бошқа хабар шуки, 2024-йилда, "Келажакни кенгайтириш" (Тенгиз) лойиҳаси тугалагандан сўнг, Қозоғистон "Тенгиз" да қўшимча 12 миллион тонна нефт қазиб олишни кутмоқда, бу эса эҳтимол уни қандай етказиб бериш масаласини ҳал қилиши керак деб қўшимча қилди Акчалаков.
Агар шу вақтгача Каспий нефт қувурлари консорциуми фаолияти барқарор бўлса, барча муаммолар ҳал бўлади ва бу йўналишдан фойдаланишда давом этади деб айтди Қозоғистон энергетика вазири.