Қозоғистон Евроосиё тараққиёт банкидаги Россия акцияларининг янги мизожидир
Қозоғистон молия вазири Нурсултон давлати Евроосиё тараққиёт банкидаги Россия акцияларининг бир қисмини сотиб олшидан манфаатдор деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон молия вазири Еролан Жамаубоев ўз сўзларида, бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаган чунки бу қандай акциялар таклиф қилинаётганига бошқа давлатлар жумладан Қозоғистон ҳам маълум акцияни сотиб олишга тайёрми ёки йўқлигига боғлиқ ва молиявий жиҳатдан қанчалик қиммат бўлади.
Қозоғистон молия вазири шунингдек ҳозирда Евроосиё тараққиёт банки портфелининг 36 фоизи ушбу давлатга, 39 фоизи Россияга ва 23 фоизи Белорусга тегишли Евроосиё тараққиёт банки портфелининг ҳозирги ҳажми 4,4 миллиард долларни ташкил қилди.
Евроосиё тараққиёт банки,- (ETB) халқаро молия институти бўлиб Россия ва Қозоғистон республикалари ташабуси билан 2006 йилда Остона шаҳрида ташкил этилган. Бу банкнинг асосий вазифаси аъзо мамлакатлар бозорининг иқтисодий ривожланишнинг, барқарор иқтисодий ўсишга ва инвестиция фаолияти орқали уларнинг савдо-иқтисодий алоқалаин кенгайиришга ёрдам беришидан иборат.
Ўтган йиллар ичида Россия ва Қозоғистондан ташқари ушбу банкниннг таъсисчилари сифатида Арманистон Тожикистон, Белорус ва Қирғизистон давлатлари бу банкка қўшилган.