Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг огоҳлантиришига Тожикистон муносабат билдирди
-
Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг огоҳлантиришига Тожикистон муносабат билдирди
Тожикистон Республикаси хавфсизлик мулозимининг огоҳлантиришига қайтарган жавобида Москва ва Душанбе стратегик ҳамкор бўлиб бу муносабатларга ҳеч нарса таъсир қила олмайди деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Насруллоҳ Маҳмудзода, маҳаллий ОАВ нинг Россия Миллий хавфсизлик котибининг огоҳлантиришига тегишли хабарларига кўрсатган аксиламалида, жаноб Патрушевга шуни айтмоқчиманки, биз Россия Федерацияси билан стратегик ҳамкорлик қиламиз ва шундай бўлиб қоламиз. Бугунги кунда Тожикистон " очиқ эшиклар" сиёсатини амалга ошириб, дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан АҚШ ва Европа билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилмоқда деб қўшимча қилди.
Николай Патрушев яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг йиғилишида АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан қўшма машғулотлари мтинтақанинг ҳарбий салоҳиятини текшириш, минтақадаги мақсад ва режаларни янада аниқроқ қилишдан иборат деб айтганди.
У шунингдек умид қиламанки, ШҲТга аъзо давлатлар бугун АҚШнинг бу ташаббуслари бизнинг хавфсизлигимиз учун қандай фавқулодда хавфларни келтириб чиқаришни тушуна олишади деб изоҳлади.
Николай Патрушев, 10-20 август кунлари Тожикистонда АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан ўтказилган “минтақавий ҳамкорлик 22" ҳарбий машғулотларига ишора қилади.