Қирғизистон элчихонаси қирғизистонликларга Украинани тарк этишларини сўради
Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси бу мамлакат фуқароларидан Украинани тарк этишни сўраган.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Қадирқулов келаси кунларда можаролар ва уруш авж олиши эҳтимоли туфайли қирғиз фуқароларидан мамлакатни тарк этишларини сўради.
Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси ижтиомий тармоқлардаги саҳифасида бу хусусда огоҳлантириб, "Ҳурматли юртдошлар! Украина рамийларининг хавфсизликка таҳдид бўйича тавсиялари мунобасати билан сиздан Киев шаҳрининг марказий қисмига ва катта йиғилиши жойларга бормасликни сўраймиз. Шунингдек ҳарбий ва маъмурий муассасаларига яқинлашмаслигингизнги тавсия қиламиз деб таъкидлади.
Қирғизистоннинг Украинадаги элчихонаси яна бир бор Украинага боришни режалаштирган қирғизистонликларда сафарларини вақтинчалик кечиктиршини сўраб, Украинада қолганларни вазият тўлиқ барқарорлашгунича мамлакатни тарк этишларини таъкидлади.