Садир Жапаров Евроосиё ривожи ва интеграциясини таъкидлади
Қирғизистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқини интеграциясига йўналтиришга алоҳида эътибор қаратишни таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Евроосиё давлатлараро кенгаши йиғилишида қатнашиш мақақсадида, бу мамлакатниг Чўлпон ато шаҳрига келган бу ташкилотга аъзо давлатлар бош вазирлари билан учрашувда, сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма транспорт йўлакларини ривожлантириш, уччинчи давлатлар ва минтақавий бирлашмалар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.
Чўлпон атодаги учрашувда, Қирғизистон бош вазири Оқилбек Жаборов, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Белорус бош вазири Роман Головченко, Қозоғистон бош вазири Алихон Исмаилов, Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Озарбойжон республикаси Бош вазири Али Асадов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов иштирок этди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва қўшни давлатларнингг навбатдаги йиғилишига эса Арманистон мезбонлик қилади.