Туркманистон " Қорақум" чўлини ЮНЕСКО рўйхатига киритмоқчи
Туркманистон " Қорақум" чўлини БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти -ЮНЕСКО рўйхатига киритишга ҳаракат қилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон Қорақум чўлининг ноёб қуруқланадиган ҳудудларини дунёга танитиш ва уни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритишга интилмоқда.
Туркманистон мамлакати қурғоқчил минтақада мувафаққиятли қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида илмий изланишлар бўйича биринчи ўринда туради ва дунёнинг бошқаа мамлакатлари ҳам сув ресурсларидан фойдаланишга нисбатан худди шундай эҳтиёткорона муносабатда бўлишини истайди.
Қорақум чўли /қора қум маъносида/ дунёдаги энг катта қум чўлларидан бири бўлиб, Туркманистон ҳудудининг қарйиб 70 фоизини (350 000 квадрат киломтер) эгаллайди.
Қорақум чўли Туркманистоннинг ландшафт, зоология, ботаника, хўжалик ва атроф-муҳит, текислик ва чўл экотизимлари жиҳатидан дунёда тенги йўқ табиий ҳодисалардан биридир ва у у деярли ўзгармаган ва асл шаклида сақланиб қолган.