Тожикистон Покистонга кўмир экспортини қайта бошлади
(last modified Mon, 29 Aug 2022 11:35:23 GMT )
август 29, 2022 16:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Покистонга кўмир экспортини қайта бошлади
    Тожикистон Покистонга кўмир экспортини қайта бошлади

Тожикистон давлати Покистонга кўмир етказиб беришни қайтадан бошлади.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Шерхонбандар божхона раиси Тожикистондан экспорт қилинадиган кўмир Афғонистонга тушмай Покистонга юборилади деб изоҳлади.

Афғонистоннинг Шерхонбандар божхонаси маълумотига биноан, бу шаҳардан бир кеча-кундузда тожик кўмирини оли кетаётан  100-120 юк машинаси ўтади.

Юк машинаси ҳайдовчиларига кўра маршрут бўйлаб ноқонуний товарлар олинмайди ва юк ўз манзилига ортиқча кечиктирмасдан етиб боради.

Эслатиб ўтамиз Тожикистондан Покистонга кўмирдан ташқари семент ва арматура экспорт этилади ва Покистондан эса сабзавот ва мевалар келтирилади.