Остона шаҳрида терроризмга қарши кураш машғулотлари ўтказилади
(last modified Fri, 28 Oct 2016 12:40:07 GMT )
октябр 28, 2016 17:40 Asia/Tashkent
  • Остона шаҳрида терроризмга қарши кураш машғулотлари ўтказилади

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида терроризмга қарши кураш машғулотлари ўтказилиши ҳақида хабар берди

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида терроризмга қарши кураш машғулотлари ўтказилиши ҳақида хабар берди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ички ишлар вазирлиги бугун жума куни радио орқали вайронкорлик ҳаракатларини олдини олиш ва тўхтатиш мақсадида терроризмга қарши машғулотлар ўтказилишини эълон қилди ва одамлардан ҳарбийлар билан рўбарў келганда хавотирланмасдан осойишталикни сақлашларини сўради. Жорий йилнинг июн ойининг бошида бир террорчилик гуруҳи Актўбе шаҳридаги қурол-яроқ сотиладиган магазинга ва ҳарбий қисмга ҳужум қилиши натижасида 8 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган эди. Қозоғистон хавфсизлик кучлари Актўбе шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, ушбу шаҳарда терроризмга қарши кураш амалиётларни ўтказишди. Ушбу амалиётлар чоғида мазкур ҳодисаларга алоқадор бўлган 9 нафар жиноятчи қўлга олинди. Қозоқ хавфсизлик кучларининг расмийлари Актўбе шаҳридаги террорчилик ҳужумларни Салафийлик экстремистик ҳаракатининг издошлари ва хомийлари амалга оширди деб маълум қилишди.     

Ёрлиқ