сентябр 05, 2022 12:58 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Қирғизистон \
    Туркманистон ва Қирғизистон \" Шимол-жануб\" коридорига қўшилади

Туркманистон ва Қирғизистон шимол-жануб халқаро транспорт коридорига қўшилмоқчи.

" Шимол-жануб" халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим 1998-йилда Россия, Эрон ва Ҳиндистон томонидан имзоланган ва  2000-йилда кучга кирган.  Кейинроқ бу коридорга Озарбойжон республикаси, Белорус, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Тожикистон ва Туркия ҳам қўшилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон ва Қирғизистон республикалари " Шимол-жануб" халқаро транспорт йўлагига қўшилиш пайидалир ва  бу икки давлатни ўз ичига олган ҳолда йўналиш бўйлаб қўшимча йўналишлар яратилади.

Бу лойиҳа тўлиқ ижро этилганида " Шимол-жануб" йўлаги инфратузилмаси йилига 15 миллион тонна юкни ташиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда. Туркманбоши порти ушбу йўлакда жойлашгани билан Каспий  денгизининг транзит имкониятлари ортади.

Туркманбоши портидан экспорт қилинадиган товарлар Астрахан, Кавказ, Туркия ва Европа Иттифоқи орқали, Боку порти орқали Россия бозорларига ёки  Анзали порти орқали Эрон жануби бзорларига ва ундан кейин Эрон портларидан чиқиб кетиши мумкин.

Форс Кўрфазидаги Чобаҳор порти бу йўлакларни темир йўл билан Яқин Шарқ, Шарқий Африка, Ҳнидистон ва Жанубий Осиё денгиз портларига етиб боради.

Ёрлиқ