Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилиш бўйича рекордчига айланди
(last modified Mon, 05 Sep 2022 09:51:51 GMT )
сентябр 05, 2022 14:51 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилиш бўйича рекордчига айланди
    Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилиш бўйича рекордчига айланди

Қозоғистон давлати Европага кўмир экспорт қилишда рекорд ўрнатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 7 ойи давомида Қозоғистон Европага 6,4 миллион тонна кўмир экспорт қилган ва бу эса Қозоғистон учун жуда юқори кўрсаткичдир.

Қозоғистоннинг Европага руда экспорти ҳажми ҳам 371,8 миллион долларга етди.

Қозоғистон 2021-йилда Европа мамлакатларига 5,2 миллион тонна кўмир экспорт қилган бўлса, ўтган йилларда унинг экспорт  ҳажми қарйиб 4 миллион  тоннадан ошмаган.

Қозоғистон кўмирининг Европадаги асосий иттифоқчилари Швецария /4,5 миллион тонна/, Польша / 723  минг тонна/, Кипр /678 минг ионна/ ва Белгия / 213 тонна/ ҳисобланади.

Болгария, Англия, Лихтенштейн, Руминия ва Латвия ҳам Қозоғистон кўмирини импорт қиладиган давлатлар қаторига киради.