Толибон БМТнинг яқинда эълон қилинган ҳисоботига эътироз билдирди
-
Толибон БМТнинг яқинда эълон қилинган ҳисоботига эътироз билдирди
Толибон БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси эълон қилган ҳисоботини нохолис деб атади.
Кеча БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннет ўз ҳисоботида, Толибон ҳукумати остидаги Афғонистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган ва бу ҳолат " зулм сари ҳаракатланётганининг далилидир" деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат ҳукумати наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид, БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачисининг ҳисоботини нохолис ва ғаразли эканлигиги иддао қилиб, бу ҳисобот Толибонга қарши душманлик мақсадида тайёрланган деб маълуа қилди.
Мужоҳид ўз сўзларида Беннет ўз ҳисоботида сўнгги бир йил ичида Афғонистондаи юзлаб воқкеаларни " эътиборсиз қолдирди" ва нотўғри тушунчалар ва ёлғон маълумотларга асосланган бир нечта аниқ ҳолатларга ишора қилди.
Толибон матбуот котиби, БМТ маърузачисининг бу гуруҳнинг амнистия бўйича ваъдаларига амал қилмагани ҳақидаги сўзларига эътироз билдириб, ушбу ҳисоботни БМТнинг суиистеъмол қилинишининг исботи деб таърифлади.
Шу ҳолда, сўнгги хабарларга кўра, Толибон кучлари Афғонистоннинг Панжшер вилоятида қаршилик фронти қўмондонларидан бирини қатл этган. Толибон кучлари узоқ давом этган тўқнашувлардан кейин қаршилик жабҳаси қўмондонларидан бири Муҳаммад Ёр ва унинг 6 нафар ҳамроҳларини қўлга олиб барчасини қатл этди.