Панжшерда Толибон ва мухолифат кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Wed, 14 Sep 2022 10:20:21 GMT )
сентябр 14, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Панжшерда Толибон ва мухолифат кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда
    Панжшерда Толибон ва мухолифат кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда

Толибон ҳукумати ва бу гуруҳ мухолифати Афғонистон шимоли-шарқидаги Панжшер вилоятида можаро иштирокчиларидан ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид сешанбага ўтар кечаси Панжшер вилоятининг Руха, Дара ва Афшор туманларида ҳукуматининг  40 нафар мухолифи ўлдирилганини маълум қилди.

Аммо Афғонистон қаршилик жабҳаси матбуот котиби Сибғатулоҳ Аҳмадий эса сўнгги кунларда бутун Панжшерда Толибон билан шиддатли уруш кетмоқда ва Толи ҳаракати қаршиилк ҳаракатини бостириш учун кўп кучларни бу ҳудудга юборган деб изоҳлади.

Сибғатулло Аҳмадий шунингдек Панжшердаги бу фронт ва Толибон ўртасидаги тўқнашувларда Толибон ҳаракатинининг 71 аъзоси ўлдирилганини даъво қилди

Аҳмадий  ўз сўзларида Толибон Афғонистон қаршилик жабҳасининг айрим аъзоларини отиб ўлдирганини маълум қилди.