сентябр 21, 2022 11:12 Asia/Tashkent
  • Садир Жапаров Тожикистон билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди
    Садир Жапаров Тожикистон билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди

Кеча Қирғизистон президенти тожик-қирғиз чегарасидаги кескинликлардан кейин БМТ Бош Ассамблеясида Марказий Осиёдаги бу икки қўшни мамлакталар ўртасида музокаралар ўтказишни таъкидлади.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президени Садир Жапаров  Қирғизистон армияси ҳатто ерларининг бир сантиметрини ҳам бой бермайдиганини таъкидлаб, ўлимга олиб келган чегара можароларини ҳал қилиш учун Тожикистон била исталган вақтда музокаралар олиб боришга тайёрлигини хабар қилди.

Шу ҳолда Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосари Содиқ Имомий хорижий элчилари, Халқаро ва минтақавий ташкилотлар қвакиллари билан учрашувда Қирғизистони  ҳужумни олдиндан режалаштириганликда айблади.

Содиқ Имомий сўзларининг бошқа қисмида  ҳужумдан олдин ҳудуларни эвакуация қилиш, Тожикистонни " душман " қилиб кўрсташида айрим ОАВ ни ҳатти -ҳаракатлари , Хожа Боқиргон дарёси сувни тақсимлаш шартномасини бузиш,  тура-жой бинолари, масжидлар ва мактабларини ўққа тутиш ва вайрон қилиши, Қирғизистонда тожик миллатига мансуб фуқароларни таъқиб қилишни Қирғизистоннинг душманона ҳатти- ҳаракатларнинг бошқа далили сифатида ҳисоблади.

Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Қирғизистон армиясининг сўнги ҳужумларида қурбонлар сонини 41 кишига етганига ишора қилиб ярадорлардан бир қисмининг аҳволи ёмонлашиши сабаб қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмади.

Бошқа хабарга кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раии Қамчибек Ташиев ўз сўзларида, кеча Тожикистон 4 нафар қирғизистонлик аскарни озод қилганини маълу қилди.

Ёрлиқ