Ўзбекистон C5+1 доирасида муқобил транспорт йўналишларини ривожлантиришни таклиф қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i75714
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда C5+1 форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди.
(last modified 2022-09-25T08:08:07+00:00 )
сентябр 25, 2022 11:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон C5+1 доирасида муқобил транспорт йўналишларини ривожлантиришни таклиф қилди
    Ўзбекистон C5+1 доирасида муқобил транспорт йўналишларини ривожлантиришни таклиф қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда C5+1 форматидаги вазирлар йиғилишида иштирок этди.

Нью-Йорк шаҳрида БМТ  Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШнинг C5+1 форматидаги вазирлар йиғилиши ўтказилди

 Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон- Марказий Осиё давлатлари  ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда вакиллари томонларни қизиқтирган йўналишлардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Марказий Осиё барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлаш мақсадида C5+1 форматида савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида C5+1 муҳим мулоқот механизми бўлиб, унинг доирасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида маълум муваффақиятларга эришилганини қайд этди. 

Ўзбекистон томонининг C5+1 доирасидаги ташаббуслари - Марказий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик саноати соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш, «яшил кун тартиби»ни илгари суриш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш таклифлари билдирилди.