Қирғизистон ТИВ раҳбари ва КХШТ расмийлари чегара муаммолари юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Mon, 26 Sep 2022 08:50:12 GMT )
сентябр 26, 2022 13:50 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ТИВ раҳбари ва КХШТ расмийлари чегара муаммолари юзасидан фикр алмашдилар
    Қирғизистон ТИВ раҳбари ва КХШТ расмийлари чегара муаммолари юзасидан фикр алмашдилар

Қирғизистон ТИВ раҳбари Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида КХШТ ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари билан учрашиб, тожик-қирғиз чегарасидаги кескинликни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидагсайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенек Колобаевнинг Нью-йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида КХШТга аъзо давлатлар  ташқи ишлар вазирлари билан учрашганида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг  позицияларини мувфоқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Колобаев бу учрашувда тожик-қирғиз чегарасида яқинда юзага келган тарангликка тўхталиб,  Қирғизистон томонининг вазиятни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш бўйича ўзгармас позицияси ва дееслакацияга содиқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз 14-сентбярь куни тожик -қирғиз чегарасида тўқнашув юз берди.

16 сентябрь Тожикистон ва Қирғизистон президентлари ўт очишни тўхтатиш ва можарони дипломатия йўли билан ҳал қилишга келишиб олди.

Шунингдек ўша куниёқ тўқнашувлар қайта бошланиб, айрим чегара ҳудударида 17-сентябргача давом этди.

 

Ёрлиқ