Кобулдаги теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
сентябр 30, 2022 11:59 Asia/Tashkent
Кобулда (Афғонистон пойтахти) террорчилар портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
Афғон манбалари бугун (жума) эрталаб Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террор портлашида яна 35 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Ушбу хабарга кўра, портлашдан кейин ушбу ўқув марказида отишма овозлари эшитилган.
Ҳозирча ҳеч бир шахс ёки гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Ёрлиқ