Кобулдаги портлаш қурбонлари сони ортди
октябр 01, 2022 02:09 Asia/Tashkent
Кобулдаги (Афғонистон пойтахти) теракт қурбонлари сони 32 кишига етди.
Аввалроқ, ахборот манбалари бугун жума куни эрталаб Кобулдаги худкуш портлашлар сони 20 ни ташкил этганини эълон қилган эди.
Афғон манбалари бугун (жума) эрталаб Кобул ғарбидаги Дашт Парчи ҳудудидаги таълим марказида содир этилган террор портлаши оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани ва 40 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Ушбу портлаш ўқув марказининг ушбу жойида имтиҳон пайтида содир бўлган.
Афғонистон полицияси ҳисоботига кўра, худкуш террорчи ўзи бомбасини ушбу ўқув маркази талабалари орасида портлатган.
Ёрлиқ