октябр 06, 2022 10:59 Asia/Tashkent
  • Садир Жапаров Ўзбекистон билан келишувда 99 фоиз ерлар Қирғизистонга ўтганини иддао қилди
    Садир Жапаров Ўзбекистон билан келишувда 99 фоиз ерлар Қирғизистонга ўтганини иддао қилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан яқинда қизғин муҳокама қилинаётган Кемпиробод сув омбори бўйича келишув ҳақида сўз очиб, Ўзбекистон билан келишувда 99 фоиз ерлар Қирғизистонга ўтганини айтди.

Қирғизистон презинети  ўз сўзларида Худо хоҳласа, яқин кунларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида келишув имзоланиб, ратификация қилиниб, парламент томонидан маъқуллангач, халқ қайси ерлар бизга ўтганини билиб олади.Халқдан сабр билан кутишларини сўрайман. Умуман олганда, баҳсли ҳудудларнинг деярли 99 фоизи бизга ўтди. Ўзбекистон назорати остида бўлган ҳудудларда энди 50/50 улушга эга бўлган корхона ташкил этилиши ҳақида келишиб олдик ва у биргаликда бошқарилади деб таъкиадлади.

Жапаров сўзларининг бошқа қисмида, музокаралар натижасида сув сатҳи 908-горизонталдан 900-га туширилди. Натижада сув омбори қирғоқлари бўйлаб 1246 гектар ер бўшатилди – ўзимизга ўтади. Бу ерлардан маҳаллий аҳолимиз доимо қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланадилар деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ