октябр 09, 2022 19:09 Asia/Tashkent
  • Туркманистон электр энергиясини Ўзбекистон ҳудудлари орқали импорт қилади
    Туркманистон электр энергиясини Ўзбекистон ҳудудлари орқали импорт қилади

Қирғистон энергетика вазири бу мамлакат парламенти йиғилишида Туркманистондан электр энергияси импорти Ўзбекистон орқали транзит орқали амалга оширилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон энергетика вазири Талабек Абраев  бу мамлакат парламенти йиғилишида Турманистондан электр энергияси импорти Ўзбекистон орқали транзит орқали амалга оширилишини маълум қилиб, айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида бу соҳада шартнома тайёрланган.

Қирғизистон давлати Туркманистон билан 2023-йилда 2 миллиард киловатт соат электр энергияси импорти бўйича шартномо имзолади.

Абраев шунингдек бундан ташқари келгуси йилда Қозоғистондан  600 миллион киловатт соат электр энергияси импорт қилинади ва шу йўл билан Қирғизистон   2023 йилда 2,6 миллиард киловатт соат электр энергияси импорт қилади.

Қирғизистон парламентининг янги раиси сайланиши билан бу мамлакат президенти томонидан Энергетика вазирлигига таклиф қилинган вазир ҳам парламентда тасдиқланди.

Ёрлиқ