Тожикистонда КХШтнинг чегара-2022» қўшма ҳарбий машқлари бошланди
Тожикистон пойтахти - Душанба шаҳридан 140 км узоқликдаги Ҳарбмайдон полигонида КХШТ давлатларининг ҳарбий-ўқув машқлари бошланди.
Ҳарбий-ўқув машқларда КХШТ давлатлари ҳудудига бостириб кириши мумкин бўлган ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши тайёргарлик кўриш ва жанг қилиш кўникмалари ҳам ўзлаширилади.
КХШТ машқларида мингга яқин ҳарбийлар ва уч юздан ортиқ ҳарбий-махсус техника, жумладан, самолётлар, вертолётлар ва дронлар қатнашади.
Машғулотларнинг фаол қисми 17-21 октябрь кунлари Душанба шаҳридан 140 км узоқликдаги Ҳарбмайдон полигонида бўлиб ўтади.
Бундан олдин, Қирғизистондаги «Эделвейс» полигонида КХШТ давлатларининг «Мустаҳкам биродарлик – 2022» ҳарбий машқлари ўтказилиши лозим эди. Аммо машқлар бекор қилинди.