Марказий Осиё давлатлари Эрон билан юк транзитини оширишга қарор қилдилар
Қирғизистон Транспорт вазирлиги Марказий Осиё давлатлари Эрон ислом республикаси билан юк транзитини йилида 20 миллион тоннагача ошириш ниятида эканлигини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Қирғизистонининг Экспресс ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Қирғизистон Транспорт вазирлиги бугунги баёнотида, Эрон ва Марказий Осиё мамлакатлар транспорт ҳамкрлиги тўғрисидаги қўшма баёнотни маъқуллагани ва юк транзити йиллида 20 миллион тоннага оширишга қарор қилинганини маълум қилди.
Хабарда келтирилишича, Эрон Ислом Республикаси, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт раҳбарлари ўртасидаги учрашувда транзит ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинган.
Учрашувда Озарбойжон республикаси транспот вазири ўринбосари ва Россия федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ҳам қатнашган.
Теҳронда ўказилган бу йиғилишдан мақсад иштирокчи давлатлар ўртасида янада мувофиқлаштиришлган транспорт сиёсатини ишлаб чиқариш учун шароит яраташ эди.
Эслатиб ўтамиз ўтган ҳафта Эрон ва Марказий Осиё давлатлари яъне, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон транспорт вазирликлари вакиллари учрашуви Теҳроннинг Эспинос меҳмонхонасида бўлиб ўтганди.