Имомали Раҳмон Афғонистон атрофида хавфсизлик камарни яратиш зарурлигини таъкидлади
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон террорчилар кириб келишининг олдини олиши учун Афғонистон атрофида хавфсизлик камарни яратиш зарурлигига урғу берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кеча " Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш учун халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва чегаларини бошқариш" мавзусидаги халқаро конференциясида Афғонистон атрофида хавфсизлик камарини яратиш зарурлигини таъкидлаб террорчилар ҳамон чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилмоқа деб маълум қилди.
Имомали Раҳмон ўз сўзларида бир қанча террорчилар Яқин шарқдан Афғонистонга кўчирилгани ва бу давлатдаги террорчилик гуруҳлари фаолияти Марказий Осиё учун жиддий хавф ҳисобланади деб қўшимча қилди.
Тожикистон республикаси президенти минтақадаги хавфсизликка таҳдидларини жиддий эканлиги ва ёшлар, айниқса афғонистонлик ёшлари ўртасида экстремистик ғоялар тарқалишидан хавотир билдирди.
Имомали Раҳмон бундан олдин Афғонистонда худкушлик ҳужумларни амалга ошириш учун ўн минглаб террорчилар тайёрланиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Кеча Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида " Террорзимга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатининг олдини олиш бўйича халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва чегараларни бошқариш" халқаро йиғилиши бўлиб ўтди.