октябр 26, 2022 16:25 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда халқаро нефт ва газ кўргазмаси очилди
    Туркманистонда халқаро нефт ва газ кўргазмаси очилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида халқаро нефт ва газ кўргазмаси иш бошлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон давлати нефт ва газ кўргамасида 45 мамлакатдан  206  компаниядан  500 дан ортиқ вакил энергетика соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ва технологияларни намойиш этиш учун тўпланди.

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов бу кўргазманинг очилиш маросимида Туркманистон-Хитой ва Туркманистон- Афғонистон- Покистон- Ҳиндистон газ артерияси ҳамда қувурлар, транспорт ва транзит йўлакларии яратишга тўхталиб минтақада энергетика саноатининг кенгайиши барқарор ривожланиш ва барқарорликни таъминлаш омили сифатида таъкидланди.

Бундан ташқари бу кўргазмада  50 дан ортиқ компания нефт ва газ саноатининг ривожаниш векторлари, соҳанинг сўнгги ишланмалари ва йўналишлари тақдим этилди.

Бу кўргазма анъанавий гибрид технологиялар жамиятининг инновацияси бўлиб шу давргача халқаро конгресс шаклида ўтказиб келинган.

 

Ёрлиқ