Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар кучайтирилмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий бўлинмалари раислари икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатларни имзолашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиинг хабар қилишича, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев бошчилигидаги Ўзбекистон Қуролли кучлари делегацияси Қирғизистонга ташриф буюрди.
Қирғизистон президенти давлат қароргоҳида икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик соҳасидаги бир қанча ҳужжатларни имзоладилар.
Бишкек шаҳрида ўтказилган Ўзбекстон Миллий гвардияси раиси генерал Рустам Жўраев Қирғизистон Миллий гвардиясининг " Леопард" махсус бўлинмасида ҳам бўлиб, ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди.
Хорижий меҳмонлар ҳам Фрунзе ҳарбий музейига ҳам ташриф буюрдилар.