КХШТ йиғилишида Кавказ минтақаси хавфсизлигини ошириш зарурлиги таъкидланди
(last modified Mon, 31 Oct 2022 08:17:37 GMT )
октябр 31, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • КХШТ йиғилишида Кавказ минтақаси хавфсизлигини ошириш зарурлиги таъкидланди
    КХШТ йиғилишида Кавказ минтақаси хавфсизлигини ошириш зарурлиги таъкидланди

Онлайн шаклида ўтган КХШТнинг навбатдаги фавқулодда йиғилишида қатнашган расмийлар, Кавказ минтақасида хавфсизликни нормаллаштириш ва яхшилаш бўйича сиёсий ва дипломатик чораларни кучайтириш муҳимлигини маълум қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, КХШТнинг навбатдан ташқари виртуал йиғилишда Арманистон Бош вазири, Никол Пашинян, Белорус президенти  Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Владимир Путин ва КХШТ Бош котиби Станитлав Зась иштирок этдилар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз нутқида ўз мамлакатининг КХШТ ташкилоти доирасидаги иттифоқчилик мажбуриятларини давом эттириш қатъиятини тасдиқлар экан, инқирозга қарши курашиш тизимини янада ривожантириш бўйича ушбу ташкилот доирасида самарали чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Қозоғистон президенти Жомарт Токаев ҳам бу учрашувда минтақавий келишмовчиликлар ва муаммоларини фақат тинч йўл ҳамда сиёсий ува дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини қайд этди.

Бу учрашув сўнгида КХШТ раҳбарлари ташкилотТИВ раҳбарлари кенгашига ташкилот Арманистон ва Озарбойжон Республикаси чегарасида вазиятни барқаррлаштиришга ёрдам беришда давом этишии буюрди.