Тожикистон билан чегарада жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости
Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Жартепа" чегара божхона постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда деб хабар қилган Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати.
2022 йилнинг 5-12 ноябр кунлари Жартепа божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилади.
Чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:
дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
республикамизда инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;
ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.