Мутахассислар АҚШ биологик лабораторияларининг Қозоғистондаги фаолияти ҳақида огҳлантиришмоқда
Хавфсизлик бўйича экспертлар АҚШ биологик лабораторияларини Қозоғистондаги фаолияти оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида хавфсизлик ва тиббиёт соҳаси мутахассислари ҳамда экспертлар иштирокида " Постсовет ҳудудида биологик қуроллар ишлаб чиқариш ва тарқатлишини олдини олишда Қирғизистоннинг роли" мавзусидаги халқаро йиғилишида АҚШ томонидан Қозоғистон ҳудудида биологик лабораториялар қурилиши масаласи кўриб чиқилди.
Форс ахборот агенлигининг хабар қилишича, учрашувда хавфсизлик бўйича экспертлардан бири Юрий Погиба Қозоғистон ҳудудида АҚШ биологик лабораторияларини ташкил этишини НАТО блокидан ҳарбий гуруҳ ташкил этиш билан тенглаштириш мумкин ва бу эса КХШТ ва ШҲТ доирасида эмас ва бу ҳаракатни қабул қилиб бўлмайди деб таъкидлади.
Юрий Пагиба ўз сўзларида АҚШнинг бундай ҳаракатининг мавжудлиги фақат Қозоғистонга эмас балки Қирғизистон ва умуман Марказий Осиё учун ҳам таҳдиддир деб қўшимча қилди.