Россия давлати Афғонистон-Марказий Осиё чегараларида ИШИД террорчилари фаолияти ҳақида огоҳлантирди
Россия давлати ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги айрим ҳудудларида айниқса бу мамлакат шимолида фаолияти ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президентиниг Афғонистондаги вакили Замир Кобулов Афғонистон шимолидаги ҳудудларида ИШИД терорчилик гуруҳининг фаолияти хавотир уйғотаётганини маълум қилди.
Россиянинг ушбу расмийси бизнинг алоҳида ташвишимиз Афғонистоннинг Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари ва шериклари билан чегарадош шимолий ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳининг омон қолиши ва таъсири билан боғлиқ деб айтди.
Замир Кобулов ўз сўзларида, Россия Афғонистондаги ижтимоий ва иқтисодий кескинликни камайтириш ҳамда терроризм ва наркотик моддалар тарқалишини олдини олишда Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматининг қатъиятини қадрлади.
Толибон муваққат ҳукуматининг разветка бошқармаси яқинда тарқатган баёнотида, ИШИДнинг Европа давлатларидан келган расмийси ва молиячиси бўлган Абулмоликфар Кунар вилоятида ҳисбга олинганини эълон қилди.
Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги эчси ва доимий вакили Амирсаъид Ирвоний ҳам терроризм таҳдиди ва хоржлик жангчилар фаолиятининг давом этишидан хавотир билдириб, таълим ва дипломатикк марказлар, диний ва этник озчиликларга қарши террорчилик ҳаракатларни қоралади.