Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бошланди
Бугун якшанба куни Қозоғистон маҳаллий вақт билан соат 07:00 да мамлакатнинг аксарият ҳудудларида сайлов участкалари очилиб республика бўйлаб жами 10 мингдан зиёд участкаларда овоз бериш мумкин бўлди.
Қозоғистон республикасининг амалдаги президенти. Қасим-Жомарт Тоқаев сайловда ўз овозини беришга улгурди.
Қозоғистон президент сайловида 11 миллион 800 минг киши овоз бериш ҳуқуқига эга, минтақа ва дунёнинг турли ташкилот ва давлатларидан 600 дан ортиқ хорижий кузатувчилар муддатидан олдин президентлик сайловларни кузатишади.
Шунингдек, Қозоғистон ТИВ ваазирлигидан Ойбек Исмоиловнинг айтишича, 12 мингдан ортиқ қозоғистонлик фуқаролари дунёнинг 53 турли давлатдаги 68 сайлов участкасида сайловда қатнашиш имкониятага эга бўлади.
Қозоғистонда президент сайлови 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Тоқаев 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтишини маълум қилди. Шунингдек, у президентнинг ваколат муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни таклиф қилган эди. Қайта сайланиш тақиқланади
Қозоғистон Марказий сайлов маркази олти кишини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказган. Улар орасида амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам бор. У Халқ коалициясидан номзод сифатида илгари сурилган.