ноябр 21, 2022 11:26 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Токаевни Қозоғистон президенти сайловдаги ғалабаси билан табриклади
    Мирзиёев Токаевни Қозоғистон президенти сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилганида уни Қозоғистон президенти сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президенти умумхалқ сайлови муваффақиятли ўтгани ва унда ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Ёрлиқ